Қўлдан берганга қуш тўймайди
Турмуш ўртоғининг бевақт вафот этиши Наргиза Ҳамидовани (айрим мулоҳазаларга кўра исм-шарифи ўзгартирилган) мушкул аҳволга солиб қўйди. Уйда ўтириб қолган, қарамоғида икки норасида фарзанди бўлган аёлга маҳалла-кўй имкон қадар кўмаклашди, албатта.
Аммо қўлдан берганга қуш тўймайди, деганларича бор. Наргизанинг бандлигини таъминлаш орқали масалага ечим топиш мумкин эди. Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, “аёллар дафтари”да турган Н.Ҳамидова бошқармамиз ёрдамида касб-ҳунарга ўқитилди. Унга субсидия асосида тикув машинаси ажратилди. Ўз олдига аниқ мақсадни қўйган бу аёл аста-секин маҳалланинг қўли гул чеварига айланди. Муҳими, бир оила камбағалликдан халос бўлди. Унинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланди.
— Давлатимизга раҳмат. Бир пайтлар ўзимни жар ёқасида тургандек ҳис этардим, — дейди Н.Ҳамидова. — Энди қийинчиликлар ортда қолди. Рўзғоримга қут-барака кирди.
Бу ҳаётий мисолга эътиборни қаратганимиз бежиз эмас. Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир. Шу боис, Президентимиз ташаббуси билан халқимиз турмушини яхшилаш йўлида жуда катта ишлар бажарилмоқда.
Биласиз, эҳтиёжмандлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги тизим — «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жорий этилган. Бунинг натижасида соҳада тизимли, манзилли иш йўлга қўйилди. Жумладан вилоятимизда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатида 54,4 мингта камбағал оила борлиги аниқланганди. Камбағаллик даражаси умумий аҳоли сонига нисбатан 11,8 фоизни ташкил этган эди. Жорий йилнинг 1 сентябрига келиб 32,3 мингта оила, уларда истиқомат қилувчи 106,7 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди. Бунга 11 минг нафардан зиёд фуқарога имтиёзли кредит, 1300 кишига субсидия ажратилгани, салкам 16 минг нафар юртдошимиз доимий иш ўринларига жойлаштирилгани, қарийб 4 минг фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилгани эвазига эришилди.
Айни пайтда бу йўналишдаги ишларни давом эттириб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини таъминлаш саъй-ҳаракатидамиз. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 сентябридаги тегишли қарори бунда жамоамиз учун дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Анвар ҲАМРОЕВ,
Бухоро вилоят Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик бошқармаси бошлиғи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг