Қирқ йил сув бормаган жойлар бугун обод бўлмоқда
Сўнгги йилларда республикамизда ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами сезиларли кенгайди. Натижада 30-40 йиллаб “оби ҳаёт” етиб бормаган ҳудудларга ҳам сув тармоқлари тортилиб, аҳоли мушкули осон, кўнгиллари чароғон бўлмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.
Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Янги ҳаёт” ва “Малла чек” маҳалла фуқаролар йиғинларида салмоқли ишлар олиб бориляпти.
– Ушбу ҳудудларда 28 км масофага янги сув қувури тортилмоқда, - дейди “Андижон сув таъминоти” МЧЖ директори Шуҳратбек Матмусаев. – Бундан ташқари битта сув иншооти қурилади. 5,94 млрд. сўмлик лойиҳа ишлари якунлангач, тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммолар барҳам топади.
“Саховат нури” ҳамда “Бунёдкор транс сервис” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари натижасида салкам 6 минг аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжи қондирилади.
С. ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг