Қирғизистондан Жанубий Кореягача: Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишмоқда?
Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари кўпроқ қайси мамлакатларга ташриф буюраётгани ҳақидаги ахборот очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,4 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 890,5 минг нафарга ёки 35,7 % га ошган. Бундан ташқари, юртдошларимиз энг кўп Қирғиз Республикасига ташриф буюрганини кўришимиз мумкин.
Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича ТОП 10 қуйидагича:
1) Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
2) Тожикистон – 676,4 минг нафар;
3) Қозоғистон – 526,4 минг нафар;
4) Россия – 159,7 минг нафар;
5) Туркия – 123 минг нафар;
6) Саудия Арабистони – 106,5 минг нафар;
7) БАА – 70,6 минг нафар;
8) Миср – 22,2 минг нафар;
9) Қувайт – 16,7 минг нафар;
10) Жанубий Корея – 12,3 минг нафар.
Бошқа давлатларга саёҳат қилган юртдошларимизнинг сони эса 91,5 минг нафардан ошиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг