Қашқадарёда ёғ ишлаб чиқариш учун яширин цех ташкил қилган фуқаролар ушланди

11:37 31 Январь 2025 Жамият
100 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри, Қамаши ва Яккабоғ тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум қилинишича, фуқаролар Л.Р., Ў.Э. ва Р.М. ушбу ҳудудларда жойлашган яшаш хонадони ёрдамчи хўжалиги ва нотурар биноларда яширин цех ташкил этганлиги аниқланган.

Тадбир давомида фуқароларнинг ушбу яширин цехда қонунга хилоф равишда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари ошкор бўлди.

Шунингдек, яширин цехдан жами 1885 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1,4 тонна чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари топилган ҳамда ашёвий далил сифатида тезкор тадбир ходимлари томонидан олиб қўйилган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?