Қашқадарёда уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятида уч кунлик чақалоғини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Лавҳада маълум қилинишича, Қамаши туманида яшовчи аёл ўзининг қиз чақалоғини Қарши шаҳрида яшовчи икки нафар аёлга сотишга келишган. Бунинг эвазига у 60 млн сўм талаб қилган.
Аёл 50 млн сўм ва 800 долларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди ҳукми билан у 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Чақалоқ эса Китоб туманидаги вилоят болалар уйига топширилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг