Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчининг юзига тарсаки туширди (+видео)

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ўқувчи ўқитувчининг юзига тарсаки тушириб, синфхонадан чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 8 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Мактабнинг 8-синф ўқувчилари Б.Н. ва Э.С. рус тили фани дарсида ўзаро тортишиб, турли ноўрин сўзлар билан бир-бирини ҳақорат қилган. Ўқитувчи Э.Ф. улардан дарсдан чиқиб кетишини талаб қилган, бироқ Б.Н. ўқитувчининг талабига бўйсунмасдан унга нисбатан қўпол сўзлар ишлатган.
«Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилди ҳамда педагог ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди», дейилади расмий муносабатда.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, мактаб тартиб-қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг