«Мен унга ёрдам бераман». Трамп Оқ уйдаги учрашувдан кейин Мамданий ҳақидаги фикрини ўзгартирди
Фото: Axios
АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги сайланган мэри Зохран Мамданий билан Оқ уйда учрашгач, у ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Трампнинг айтишича, учрашув уни ҳайратга солган. У ва Мамданий ўйлагандан кўра анча кўп масалаларда бир хил фикрда эканлиги маълум бўлган.
— У жиноятчилик бўлмаслигини истайди. У уй-жойлар қурилишини истайди. У ижара ҳақларининг пасайишини хоҳлайди. Бунинг барчаси — мен рози бўлган ишлар, — деди Трамп Мамданий билан учрашувдан кейин. Президент ундан олдин Мамданийни қаттиқ танқид қилган эди.
Бунгача Дональд Трамп Нью-Йоркка федерал маблағ ажратилишини тўхтатишини айтган эди. Энди эса у буни хоҳламаётганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг