Қашқадарёда экология ва туризм халқаро қурултойи

16:37 12 Август 2025 Жамият
183 0

Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида IV “Ёшлар — келажак бунёдкорлари!” IV экология ва туризм халқаро қурултойига старт берилди. Жорий йилнинг 16 августига қадар давом этадиган анжуманда мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ҳамда хорижий давлатлардан келган мингга яқин ёшлар иштирок этмоқда.

Қурилтой кун тартибидан кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўрин олган. Турли танлов ва семинарлар, плоггинг ва спорт мусобақалари, экологик ва туристик лойиҳалар, бизнес-тренинглар, таниқли инсонлар билан давра суҳбатлари, маданий-кўнгилочар дастурлар шулар жумласидандир.

— Бу тадбирнинг муҳим жиҳатларидан бири — табиатни асрашга, ёшлар қалбида экологияга ҳурмат уйғотишга устувор аҳамият қаратилган, — дейди Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов. — Масалан, аҳоли томонидан табиат бағрига ташлаб кетилган чиқиндиларни тозалаш билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликни кенг тарғиб қилиш орқали унинг олдини олиш мумкин.

Бугун кечга қурултойнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Эртадан эса асосий тадбирлар бошланади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,

«Халқ сўзи».    

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?