Қашқадарёда 52,5 фоиз жиноий, 51,7 фоиз маъмурий ишлар бўйича суд ижро ҳужжатлари якунига етказилмаган
Фото: "Халқ сўзи"
Қашқадарё вилояти судларининг тўққиз ойлик фаолияти таҳлил қилинганида, жиноят ишлари бўйича 66 млрд. 690 млн. 233 минг 546 сўмлик 2 минг 474 та ижро ҳужжатининг 1 минг 287 таси ёки 52,5 фоизи бажарилмай қолгани аён бўлди. Худди шундай, маъмурий ишлар бўйича ҳам 51,7 фоиз ижро ҳужжатларига доир ишлар якунига етказилмаган.
Бу ҳақида Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов матбуот анжуманида маълум қилди. А. Маҳкамов бу масала юзасидан журналист ва блогерлардан тушган саволларга жавоб берар экан, ижро илгари судлар зиммасида бўлган пайтда бундай муаммолар кузатилмагани, суд ижро ҳужжатлари камида 99 фоизга бажарилганини таъкидлади. Бугунги кунда ижро суддан олингач, тизимда барқарорлик таъминланмаяпти. «Бундай салбий ҳолатнинг давом этиши халқимизнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончи йўқолишига олиб келиши мумкин»,– деди А. Маҳкамов.
Матбуот анжуманида Қашқадарё вилоят маъмурий суди томонидан ўтган 9 ой давомида ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 374 та маъмурий иш кўрилгани ва шундан 145 таси ҳақиқий эмас деб топилгани айтиб ўтилди.
Нега шундай бўлмоқда? Ҳокимлар қарорни ўқимасдан имзолашадими ёки қарор мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишмайдими? Бу саволга Қашқадарё вилоят маъмурий суд раиси вазифасини бажарувчи Баҳриддин Аҳмедов жавоб берар экан, ҳоким қарорларини судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилишига қарор лойиҳаси пухта ишланмагани ва туман ҳокимликларидаги юристлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмагани сабаб бўлаётганига урғу берди.
Масалан, жорий йилда Қарши шаҳар ҳокимининг 24 та, Муборак тумани ҳокимининг 24 та, Қарши тумани ҳокимининг 14 та, Чироқчи тумани ҳокимининг 13 та ва Косон тумани ҳокимнинг 11 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Тадбирда 2021 йилнинг 9 йи мобайнида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига келиб тушган мурожаатлар таҳлили ва ижроси юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг