«Қамчиқ» довонида ЙТҲга учраган ҳайдовчи қутқарилди

13:19 02 Апрель 2025 Жамият
92 0

Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида «Honda» автомобили кювет (хандақ)га тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 1 апрель куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Honda» автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четидаги тўсиққа урилиши оқибатида уни кесиб ўтган ва кювет (хандақ)га тушиб кетган. Шундан сўнг ҳодиса бўйича «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берилган.

Шунга асосан, зудлик билан воқеа жойига қутқарув отряди ҳамда ЙПХ ходимлари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан. Автомобилда ҳайдовчининг фақат ўзи бўлган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?