Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга тушди

14:08 06 Март 2025 Жамият
197 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.П. яшаш хонадонига ҳужжатлари бўлмаган 7 турдаги умумий баҳоси 101,2 миллион сўмлик 2 минг 600 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш учун олиб келгани аниқланган ҳамда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Қўнғирот, Музработ ва Шеробод тумани бўлимлари, ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаролар А.Х., Х.А ва «Т.О.» хусусий корхонасининг савдо дўконларида 1 минг 70 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатлари бўлмаган 1 минг 622 дона тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу қонунбузилиш ҳолатининг олди олинган ҳамда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер