Қайси ёшдаги аҳоли вакиллари коронавирусдан энг кўп касалланмоқда?

13:40 18 Октябр 2021 Жамият
532 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан энг кўп касалланаётган аҳоли ёши тўғрисида статистикани маълум қилди.

Мамлакатимизда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

— 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;

— 15-19 ёшдагилар 6 фоиз;

— 20-29 ёшдагилар 14 фоиз;

— 30-39 ёшдагилар 19 фоиз;

— 40-49 ёшдагилар 13 фоиз;

— 50-59 ёшдагилар 12 фоиз;

— 60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?