Президент яна бир халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида қарор имзолади

18:48 17 Декабрь 2024 Ҳужжатлар
355 0

Фото: Президент матбуот хизмати

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. Мазкур битим 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?