Президент сайловида қанча маҳкум овоз бериши маълум қилинди
Жорий йилги Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам қатнашиши мумкин.
Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 8 203 нафар сайловчилар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга.
Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинг овоз бериши учун жами 18 та сайлов участкалари ташкил этилди.
Мазкур сайлов жараёнларида номзодлар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга ва улар тўсиқсиз ичкарига қўйилади.
Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг