Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди
“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:
Президент давлат стипендияси квотаси:
● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;
● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;
Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.
Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.
Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг