Президент белгиси ва штандарти (байроғи) жорий этилмоқда
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 3 та моддадан иборат.
Қонун билан Президентнинг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Қонунда белги ва штандарт (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши назарда тутилган.
Давлат раҳбарининг фарқловчи белгиларини жорий қилган хорижий давлатларда давлат раҳбарининг белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин инаугурация пайтида топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмагани боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Қонунни ишлаб чиқишда миллий қонун ҳужжатлари, юрист-олимлар фикрлари, хорижий мамлакатлар, шу жумладан Россия Федерацияси, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон тажрибаси ўрганилган.
Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини илғор хорижий тажрибага мувофиқ такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгиларидан фойдаланиш тартибини белгилашга кўмаклашиши қайд этилди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг