Португалияда 6,5 тонна кокаин олиб кетаётган сувости кемаси ушланди

Фото: Portugal's judicial police
Португалия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган сув ости кемасини тутиб олди.
Жанубий Америкадаги наркокартелга алоқадорлиги тахмин қилинаётган сув ости кемаси Азор оролларидан 500 денгиз мили (900 километрдан ортиқ) жанубда аниқланган. Полиция маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар Пиреней ярим оролига олиб кетилаётган бўлган. Кема бортида беш нафар экипаж аъзоси ҳам бўлган.
Европага сув ости кемалари орқали гиёҳвандлик моддалари олиб келиш билан боғлиқ биринчи ҳолат 2019 йилда аниқланганди. Ўшанда уч тонна кокаин олиб кетаётган 20 метрли оптик толали сув ости кемаси Испания қирғоқлари яқинида ушланганди. Уч кишилик экипажи бўлган кема Бразилия жунглилари орқали Амазон дарёси бўйлаб «саёҳат»ни бошлаб 27 кун очиқ океанда сузган. Экипаж аъзолари ҳибсга олинган ва кўп ўтмай тарқатиш мақсадида гиёҳванд моддаларни олиб ўтишда айбдор деб топилди. 2023 йилда Испания полицияси Галисия қирғоғида яна бир шунга ўхшаш кемани ушлаганди.
Аввалроқ Колумбия ҳарбий-денгиз кучлари бортида бир тонна кокаин бўлган сув ости кемасини аниқлаганди. Бу кеманинг экипажи заҳарли газлар чиқиши оқибатида ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг