Польша Беларусь ва Украина билан чегарада парвозларга чеклов киритди
Иллюстратив фото
Польша шу йилнинг 9 декабргача Беларусь ва Украина билан чегарада учувчисиз учоқларнинг мамлакат ҳудудига кириши билан боғлиқ ҳодиса туфайли парвозларга чеклов киритди. Бу ҳақда Польша ҳаво транспорти агентлиги маълум қилди.
Агентлик баёнотида таъкидланганидек, чекловлар Польша Қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги талабига биноан киритилган. Аниқлик киритилишича, улар ҳарбий самолётларга тааллуқли эмас. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда фуқаролик дронларидан фойдаланиш бутунлай тақиқланган.
Польша учувчисиз самолётлар билан содир бўлган воқеадан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришни сўради. Шунингдек, Польша томони ўз ҳудудини яхшироқ ҳимоя қилиш учун Ғарб иттифоқчиларидан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз ҳаво воситаларига қарши технологияларни сўраган.
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси Польша ўз ҳудудида камида 23 та дронни уриб туширганди. Бош вазир Дональд Туск содир бўлган воқеаларда Россияни айблади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг