АҚШ Сенати тарихдаги энг узоқ давом этган “шатдаун”ни якунлаш имконини берадиган қонун лойиҳасини маъқуллади
АҚШ Сенати мамлакат тарихидаги энг узоқ ҳукумат фаолиятининг тўхтаб қолиши — “шатдаун”ни тўхтатишга имкон берадиган қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар берди “The New York Times”.
Ҳужжат учун 52 нафар республикачи ва саккиз демократ овоз берди. Қарши чиққан 40 сенатордан фақат биттаси республикачи бўлди. Овоз бериш жараёни “шатдаун”нинг 41-кунида бўлиб ўтди.
Қонун лойиҳасига кўра, ҳукумат 2026 йил 30 январгача вақтинча молиялаштирилади, шунингдек, мажбурий таътилга чиқарилган минглаб федерал хизматчилaр маошлари қайта тикланади.
Республикачилар Дональд Трамп яқин кунларда қонунни имзолашига умид билдирмоқда.
Маълумот учун, АҚШда молиявий йил 1 октябрдан бошланади. Аммо сиёсий келишмовчиликлар туфайли Конгресс бюджетни ўз вақтида тасдиқлай олмаган. Асосий келишмовчилик сабаби — 2025 йил охирида амал қилиш муддати тугайдиган арзон тиббий суғурта тўғрисидаги қонунда назарда тутилган субсидияларни узайтириш масаласи бўлди. Демократлар бюджетни қўллаб-қувватлашни айнан шу субсидияларни сақлаб қолиш шарти билан боғлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг