Пентагон ноқонуний миграцияга қарши Мексика чегарасига қўшин юборади
Дональд Трамп АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Пентагонга у ерга қўшинлар, учувчисиз самолётлар ва бошқа жиҳозларни юбориш, шунингдек, чегара девори қурилишини қайтадан бошлашни буюрди. Бу ҳақда «The Washington Post» газетаси АҚШ божхона ва чегарани ҳимоя қилиш хизмати ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Роберт Салессеснинг айтишича, биринчи тўлқин билан чегарага камида 1500 нафар қуруқлик қўшинини жўнатиш ва уларни шу кунга қадар жойлаштирилган 2500 аскарга қўшиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Пентагондаги брифингда юқори мартабали амалдорлардан бири бу рақам 10 мингга етказилиши мумкинлигини қўшимча қилган. Бу Трампнинг биринчи президентлик муддати (2017-2021) давридагидан ҳам кўпроқ бўлиб, ўшанда чегарадаги қўшинлар сони 2018 йилгача 8000 нафарни ташкил этган. Жо Байден даврида эса аскарлар сони 2500 нафаргача қисқартирилган.
Чегарага жойлаштирилган қўшинлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини бажармайди. Улар, асосан, қўшимча тўсиқлар қуриш билан шуғулланади.
Таъкидлаш жоиз, Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтди. У лавозимга киришгач, 200 га яқин фармон, меморандум ва буйруқларни имзолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг