Пастдарғомда 5 миллион долларлик автосаноат лойиҳаси йўлга қўйилди
Пастдарғом туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, туманда салоҳиятли тадбиркорлар сафининг кун сайин ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Хусусан, Балхиён маҳалласида қиймати 5 миллион доллар бўлган, шундан 2 миллион доллари хорижий инвестициядан иборат янги йирик лойиҳа йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа доирасида «Фотон» бренди остидаги пикап, юк машиналари ҳамда микроавтобусларни йиғишга ихтисослашган замонавий корхона барпо этилмоқда.
«Улуғбек ИЧТВ» МЧЖ ва Хитойнинг «SAMIST AUTO» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу ишлаб чиқариш мажмуаси келгуси йилда фаолият бошлаши режалаштирилган. Дастлабки босқичда 50 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг