Пандемия туфайли кредит билан боғлиқ низолар сони ортган
Фото: "Халқ сўзи"
Андижон вилоятида судлар фаолияти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ низолар жорий йилнинг шу даврига қадар ўтган йилларга нисбатан 6 минг 315 тага ортган. Кўриб чиқилган 6 минг 265 та ишлар натижасида 228 млрд. 666 млн. 450 минг сўмдан зиёд кредит қарздорлиги, 11 млрд. 302 млн. 421 минг 328 сўмлик давлат божи ундирилган.
-Ушбу йўналишдаги кўрсаткичларнинг кескин ортишига республикамизда ҳукм сурган пандемия давридаги карантин ҳолати ҳам сабаб бўлди, - дейди Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг раиси Шоядбек Мирзаев.-Бу даврда истеъмолчилардан кредит маблағлари ундирилиши вақтинча тўхтатилган. Бироқ бу қарздорликни сўндиришга сабаб бўлолмайди.
Бугунги кунга келиб суд идоралари фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётган тузилмалардан бирига айланмоқда. Ишларнинг деярли тенг ярми сайёр суд шаклида бевосита халқ орасида кўриб чиқилаётгани бунда муҳим ўрин тутмоқда. Қолаверса, манзилларда ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари изчил йўлга қўйилмоқдаки, бу аҳоли ўртасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг олди олишга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг