Озод Шарафиддинов таваллудининг 96 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

21:14 01 Март 2025 Жамият
232 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудининг 96 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбир дастлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри ва талабалар жўрлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграши билан бошланди. Кейинчалик, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоалари томонидан адиб ҳайкали пойига гул қўйиш маросими амалга оширилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа очиб берди. У Озод Шарафиддиновнинг шарафли ҳаётий фаолияти ва ижоди ҳақида кенг қамровли маълумотлар тақдим этди. Шундан сўнг, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид сўз олиб, бундай маданий-маърифий тадбирларнинг ёшларимиз учун адабиётимизнинг намоёндаларидан ибрат олишига сабаб бўлишининг аҳамияти таъкидланди. Тадбир давомида Озод Шарафиддиновнинг оила аъзолари, шогирдлари ва у билан суҳбатдош бўлганларнинг фикрлари тингланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирда университет талабалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан ижодий саҳна кўринишлари намойиш этилиб, йиғилган ижодий ишлар аудиториянинг эътиборини қозонди. Тадбир якунида эса Озод Шарафиддинов номидаги махсус стипендия совриндорлари муносиб тарзда тақдирланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?