Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди

18:03 06 Декабрь 2023 Жамият
237 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Жаҳон банки ва OECD ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир PISA 2022 тадқиқоти натижаларининг халқаро даражада эълон қилиниши муносабати билан ташкил этилди.

Конференцияни кириш сўзи билан вазир Ҳилола Умарова очиб берди:

— Президентимиз томонидан замонавий кўникмаларга эга, кенг дунёқарашли замонавий кадрлар тайёрлаш ҳамда таълим тизимини такомиллаштиришдаги халқаро интеграция масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги барчага яхши маълум.

Бугун эълон қилинган Ўзбекистон таълим тизимининг PISA тадқиқотларидаги илк натижаларини олдимизга қўйган мақсадларга эришишдаги кейинги қадамларимиз учун жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонаман.

Албатта, соҳада ютуқларимиз қаторида баъзи муаммоларимиз ҳам бор, буни яширмаймиз. Аммо ниятимиз ҳам, мақсадимиз ҳам шуки, биз бу камчиликларни бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солганмиз. Бунинг учун малакали мутахассисларимиз, меҳнаткаш устоз-ўқитувчиларимиз билими ва салоҳиятига суянамиз.

PISA 2022 тадқиқотида, Ўзбекистондаги 15 ёшли ўқувчилар математика фанидан жами 364 бални қўлга киритди.

Мазкур йўналишда ўғил болалар қизларга қараганда баландроқ, мактаблар жойлашуви бўйича таҳлил қилинганда шаҳар мактаблари қишлоқ мактабларидан яхшироқ натижа қайд этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, PISA 2022 тадқиқотда устувор йўналиш этиб математика белгиланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?