Ўзбекистоннинг 2024 йилги энг яхши спортчилари аниқланди
Фото: МОҚ
Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Маросимда бир неча йўналишларда йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди. Унга кўра, дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова энг яхши аёл спортчи, икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов энг яхши эркак спортчи, Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса йилнинг энг яхши ёш спортчиси дея эътироф этилди.
Барча ғолиблар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:
• Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
• Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)
• Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо)
• Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо)
• Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
• Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
• Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова («Спорт» телеканали режиссёри)
• Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев
• Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА)
• Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова («Спорт» телеканали мухбири)
• Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази)
• Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)
• Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
• Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
• Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси
• Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
• Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
• Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов
• Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Cитора Турдибекова (бокс)
• Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг)
• Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
• Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)
• Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг