Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро спорт турнирида 13 та медални қўлга киритди

15:02 22 Декабрь 2022 Спорт
773 0

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида таэквондо бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.

Жумладан, мазкур нуфузли мусобақада Тошкент шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактабининг ёш таэквондочилари кучли жамоалар қаторида эътироф этилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар мазкур баҳсларда умумжамоа ҳисобида 13 та, хусусан 7 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?