Фарғонада экоинспекторга куч ишлатган «замҳоким»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Видеодан кадр
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган Экология қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзовга куч ишлатиб, Миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тегишли идоралар иштирокида ушбу ҳолат ўрганилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг бугун, 25 ноябрь куни Бувайда тумани «Найман» маҳалласидан ўтган Найман зовури атрофидаги дарахтлар «Д.С.» МЧЖнинг ишчиси томонидан кесилаётган бўлган. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бувайда туман бўлими инспектори эса буни олдини олиш чораларини кўрган.
Бироқ Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, Экология инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасидан кечишга мажбур қилиб, ҳодиса жойидан олиб кетиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг