Фарғонада ҳоким ўринбосари Президент сиёсатига қаршими?
Видеодан кадр
Айни кунларда мамлакатимизда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда атмосфера ҳавосини ифлослантиришга қарши курашиш мақсадида кенг кўламли экологик назорат тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу бўйича давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари қабул қилинмоқда.
Мана шундай ишлар жадал давом эттирилаётган бир пайтда Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган Экология қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзовга куч ишлатиб, Миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.
Билдирилишича, аҳоли мурожаатига асосан ҳолат жойига тезкор етиб борган Экология қўмитаси инспектори ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаб, уни тўхтатиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган. Бироқ унинг қонуний ҳаракатига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатилган.
«Экология миллий қўмитаси ҳоким ўринбосари ва бошқа масъул шахсларнинг бу ҳаракатини кескин қоралайди ва уларнинг қонуний жавобгарликка тортилиши чораларини кўради», деб ёзади Расул Кушербоев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг