Ўзбекистонлик мураббий қирғизистонлик боксчига секундантлик қилди. Қирғизистон ўз тарихида биринчи марта боксда медал олади (видео)
Қирғиз Республикаси вакили Мунарбек Сейитбек бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида ярим финалга чиқди. Бу ҳақда «Кактус медиа» нашри хабар берди.
Гап шундаки, қўшниларимиз Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик мураббий уларнинг боксчиси Мунарбек Сейитбек ўғлига секундантлик қилгани учун миннатдорчилик билдиришмоқда.
Маълум бўлишича, қирғизистонлик боксчининг шахсий мураббийи аккредитация олишга улгурмагани учун Олимпиадага кела олмаган. Ўзбекистонлик тажрибали мураббий Акмал Ҳасанов эса қўшни мамлакат боксчисига ўз кўрсатмаларини бериб, медал олишига ҳисса қўшган.
Видео лавҳада Ҳасановнинг Мунарбекка ўзбек тилида кўрсатма бераётганини кўриш мумкин. Ушбу жангда қўшни юрт вакили АҚШлик Жамол Ҳарвей устида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, у энг камида бронзани қўлга киритади. Ярим финалда Мунарбек болгариялик Хавиер Ибанез Диазга қарши рингга кўтарилади.
Қайд этиш керакки, айни вазн тоифасидаги иккинчи ярим финалда ўзбекистонлик Абдулмалик Ҳалаков ҳам жанг қилади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Қирғизистон боксчилари 1996 йилдан буён Олимпиада ўйинларида иштирок этиб келишади. Мунарбек Сейитбек ўғлигача қирғиз боксчилар орасидаги энг яхши натижа «Сидней-2000» Олимпиадасида 8-ўрин эди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик сўнгги боксчи қиз ҳам Олимпиадани тарк этгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг