Ўзбекистонлик сўнгги боксчи қиз ҳам Олимпиадани тарк этди. Қизлар ўртасидаги боксда медалсиз қолдик

01:17 04 Август 2024 Спорт
1415 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Аёллар ўртасидаги 66 кггача бўлган вазн тоифасидаги бокс жангларида ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова иштирок этди.

Юртдошимиз чорак финалда 2018 йилги жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Чен Ниен Чин билан баҳс олиб борди.

Биринчи раундда 1:4 ютқазган спортчимиз, иккинчи раундда 4:1 ҳисобида ютиб олди, аммо сўнгги раунддаги фаоллик эвазига рақибаси қийин ғалабага эришди.

Қайд этиш керакки, Навбаҳор Олимпиаданинг аёллар боксидаги сўнгги вакиласи эди. Шу тариқа, тўрт нафар боксчи қизимиз ўзларининг муҳим турнирини якунлади.

«Халқ сўзи» Навбаҳор Ҳамидова ва бошқа боксчи қизларимизга кейинги турнирларда муваффақият тилайди.

Аввалроқ, «эркакликда гумон қилинган» боксчидан ютқазган Ситора Турдибековага IBA 100 минг АҚШ доллар бериши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер