Ўзбекистонга мигрантлар пул юбормаса, камбағаллик даражаси 16,8 фоизгача ортиши мумкин — Жаҳон банки
Тошкентда Жаҳон банки мутахассислари Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги миграциянинг замонавий тенденциялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотни эълон қилди.
Унда айтилишича, Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида 100 миллионга яқин мигрантлар яшамоқда. Иш ҳақи фарқлари, демографик номутаносиблик, иқлим ўзгариши ва қуролли можаролар мазкур миграцион ҳолатларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатилган.
Мутахассислар таҳлилига кўра, Марказий Осиёнинг Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатидаги мигрантларнинг 80 фоиздан ортиғи ишлаш учун Россияга кетади.
Жумладан, Ўзбекистонлик мигрантларнинг 57 фоизи Россияга, 15 фоизи Қозоғистонга ҳамда 10 фоизи Украинада ишлаши маълум қилинган.
Шунингдек, Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ЯИМнинг 45 фоизини ташкил этиб, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Қирғизистонда ушбу кўрсаткич 24 фоизни, Ўзбекистонда эса 14 фоизга танг эканлиги қайд этилган.
«Ушбу мамлакатлардан келган муҳожирлар чет элда ишлаш орқали ўз даромадларини икки ёки уч баравар оширишлари мумкин, бу эса уларнинг оилалари турмуш даражасини сезиларли даражада яхшилайди», — дейилади хабарда.
Чет элда ишлайдиган меҳнат муҳожирлари юбораётган пул ўтказмалари орқали уй хўжаликлари орасидаги камбағаллик даражаси анча паст кўрсаткични ташкил этмоқда.
Хусусан, Қирғизистонда меҳнат муҳожирлари юбораётган пул ўтказмалари сабаб уй хўжаликларидаги камбағаллик даражаси 10 фоиздан кам кўрсаткичга етган. Мигрантлар юбораётган маблағлар бўлмаганда камбағаллик кўрсаткичи 50 фоиздан ҳам ошиб кетиши мумкин эди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари бўлмаганда мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ортиб кетиши тахмин қилинмоқда.
«Меҳнат миграцияси Марказий Осиё мамлакатлари учун муҳим бўлиб, у миллионлаб оилаларнинг даромад манбаи бўлиб қолмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг