Ўзбекистондан Москвага учган 6 та рейс захира аэропортларига йўналтирилди
Ўзбекистондан Москвага учган 6 та рейс Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан захира аэропортларига йўналтирилган.
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ахборот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Москвага учган қуйидаги рейслар захира аэропортларига йўналтирилган:
- HY9619 — Наманган – Москва (Внуково): Уфа шаҳридаги захира аэропортида
- HY9671 — Тошкент – Нижний Новгород: Уфа шаҳридаги захира аэропортида
- HY613 — Тошкент – Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида
- HY9627 — Фарғона – Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида
- HY601 — Тошкент – Москва (Домодедово): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида
- HY605 — Самарқанд – Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида.
«Centrum Air»нинг Тошкент—Москва йўналиши бўйича MFX403 рейси аввал Уфа, кейин эса Санкт Петербургга қўнишга мажбур бўлган. Шунингдек, Тошкент – Нячанг йўналиши бўйича учган MFX5537 рейси Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан учиш аэропортига қайтган. Кейинги парвоз Тошкент вақти билан 12:00 га белгиланган. Авиакомпания бошқа рейслар ҳам кечикиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг