Ўзбекистонда «Тадбиркорлик кодекси» қабул қилинади. Ҳозирча бизга нималар маълум?
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди ва учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берган.
Депутатлар ушбу кодексдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасида ягона ёндашувни белгилаш эканлигини билдирган.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа билан тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда.
Шунингдек, депутатлар томонидан биринчи ўқилишда берилган барча таклифлар Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг ишчи гуруҳ йиғилишларида чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарият қисми ҳужжат матнида ўз аксини топди.
Қайд этилишича, кодекс фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларнинг мулкий ҳуқуқлари, шунингдек, ижтимоий корхоналарнинг ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамловчи нормалар билан бойитилган.
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси ҳар томонлама маромига етказилгани билдириб, қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишди.
Аввалроқ, Дониёр Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигидан кетгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг