Дониёр Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигидан кетди
Дониёр Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигидан кетди. У янги лавозимга тайинланган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ғаниев Дониёр Авазович Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бунгача у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият олиб борганди.
Дониёр Ғаниев 1988 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. 2012 йилда Оксфорд Брукс Университетини (Бирлашган Қироллик) тугатган.
Аввалроқ, Президентимиз Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг