Ўзбекистонда сейсмик заиф бино ва иншоотлар сони маълум қилинди

14:38 22 Июль 2024 Жамият
360 0

«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, бугунги кунда турар ва нотурар жой объектларининг энерготежамкорлигини ошириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шаҳарларнинг ташқи архитектуравий қиёфасини янгилаш, авария ҳолатидаги ва эскирган объектларни бузиш, қайта қуриш жараёнлари ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш мақсадга мувофиқ.

Маълумот учун, айни пайтда республикада 42 мингга яқин кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 30 795 таси (73 фоиз) 1991 йилгача қурилган, шундан 1032 таси инструментал техник кўрикдан ўтказиш талаб этиладиган, 223 таси сейсмик заиф бино-иншоотлар эканлиги аниқланган.

Шу боис, реновация асосида уй-жой фонди объектларини меъморий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан янгилаш (реновация қилиш) зарурияти юзага келмоқда, дейилади лойиҳада.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?