Ўзбекистонда корхоналардан чиққан заҳарли ва заҳарли бўлмаган чиқиндилар миқдори 125 миллион тоннадан ошди

09:36 26 Октябр 2021 Жамият
707 0

2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн. тоннага бориб етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори чиқиндилар улуш Навоий вилояти – 48,2 %, Тошкент вилояти – 34,6 % ва Жиззах вилояти – 9,1 % ҳиссасига тўғри келган.

Энг кам улуш Сирдарё вилояти – 0,01 %, Қорақалпоғистон Республикаси – 0,02 % ҳамда Фарғона вилояти – 0,03 % ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?