Ўзбекистонда электросамокатлар тезлигига чеклов қўйилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 километрдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 километрдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.
Электросамокатларни велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатлантириш тақиқланди. Шунингдек, уларда одам ташиш, узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш тақиқланди.
Электросамокатларни 14 ёшдан кичик бўлган шахслар бошқариши ман этилди. Турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши, қатъий равишда ҳаракат йўналиши бўйича бошқариши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг