Ўзбекистонда баъзи мансабдорлар қўл остидаги ходимларни пахта теримига мажбурлади

22:12 01 Ноябрь 2021 Жамият
1445 0

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилги пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан мониторинг олиб борди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйича 13 мингга яқин ташкилот, фермер хўжаликлари ва пахта далалари ўрганилган.

Маълум бўлишича, пахта мавсумида Давлат меҳнат хизмати органларига мажбурий меҳнат ва меҳнат ҳуқуқлари бузилиши юзасидан жами 128 та мурожаат келиб тушган.

Шу тариқа, 65 нафар мансабдор шахс жами 198 миллион 450 минг сўм жаримага тортилди. Шунингдек, беш нафар мансабдор шахсга нисбатан 51-модда (Маъмурий меҳнатга мажбурлаш) бўйича маъмурий баённомалар тузилиб, судга тақдим этилди.

Шу билан бирга, 21 ҳолатда меҳнат шартномаси тузмаган, 25 ҳолатда меҳнат шароитини ташкил этмаган, 14 ҳолатда иш ҳақи тўланмай қолганлиги аниқланган. Шунингдек, аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди.

Таъкидланишича, пахта мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида сенаторлар, депутатлар, журналистлар ва блогерлардан иборат ишчи гуруҳлари, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан учинчи томон мониторинги олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?