Ўзбекистонда автомобиль йўллари тоифаларга ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан тасдиқланган йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларининг ўзгаришини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қарор қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон автомобиль йўлларининг қуйидаги рўйхатлари тасдиқланди:
- халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати (11 номдаги умумий узунлиги 3 833 километр);
- давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари рўйхати (240 номдаги умумий узунлиги 14 316 километр);
- маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати (1 818 номдаги умумий узунлиги 24 222 километр).
Мазкур рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.
Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 5 июлдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг