Ўзбекистонда 6 ойда энг кўп қайси машина ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Иллюстратив фото
2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан жами 185 622 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль — «Cobalt» бўлиб, олти ойда 73 102 дона ишлаб чиқарилган. Иккинчи ўринда эса «Damas» турибди — жами 45 992 дона. Ушбу рақамлар Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишда давом этаётганини кўрсатмоқда. Айниқса, «Cobalt» ва «Damas» моделлари бозорда ҳали ҳам юқори талабга эга экани яққол кўзга ташланади.
Кейинги ўринларда эса қуйидагилар қайд этилган:
«Tracker» — 22 847 дона;
«Onix» — 17 249 дона;
«KIA» — 11 763 дона;
«BYD» — 7 000 дона;
«Chery» — 4 131 дона;
«Haval» — 3 538 дона;
Шунингдек, махсус енгил автомобиллар сони ҳам кам эмас — 23 351 донани ташкил этди.
Аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли патруль автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг