Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболларига оид халқаро анжуман ўтказилди

00:44 09 Декабрь 2023 Жамият
121 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бухоро шаҳрида “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А. Бекмуродов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Бухоро вилоят ҳокими Б. Зарипов сўз олиб, тўпланганлар эътиборини ушбу анжуман   айнан Жанубий Корея вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилаётгани омилларига қаратди.

— Бир неча минг йиллик миллий давлатчилик тарихига эга бўлиб, маълум бир даврда мустамлакачилик қийинчиликларини бошдан кечирган Жанубий Корея билан мамлакатимиз тарихининг ўхшаш жиҳатлари кўп, —  деди жумладан у. — Ушбу мамлакатнинг хусусан, кейинги йилларда иқтисодий ривожланиш борасида катта муваффақиятларга эришишида эса давлат бошқаруви ва кадрлар тизимидаги изчил ислоҳотлар муҳим роль ўйнаган. Бинобарин, мазкур конференцияда ўртага ташланадиган илмий ва амалий таклифлар, ўзаро тажриба алмашиш кадрлар салоҳиятини оширишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Анжуманда Корея Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Корея давлат бошқаруви институти президенти Сангхан Чве, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О. Ҳасанов ва бошқалар конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Тадбир кадрлар тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш, ишга ёндашув каби масалаларда тўпланган хорижий тажрибани ўрганиш, истиқболда ундан амалиётда фойдаланиш нуқтаи назаридан фойдали бўлди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?