Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигида қўшма фильмлар яратилади

Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигида қўшма фильмлар яратилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 июль куни “Ўзбекистон маданияти ва кино кунлари” доирасида Грузия маданият ва спорт вазири Теа Сулукиани хоним ҳамда Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам тобора ривожланиб бораётгани ҳамда 9-12 июль кунлари Грузияда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти ва кино кунлари” маданий ҳамкорлик намунаси экани таъкидланди.
Учрашув давомида, ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги таклифлар кўриб чиқилди:
- кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма фильмлар яратиш;
- маданият ва санъат фестивалларида мунтазам иштирок этиш амалиётини давом эттириш;
- икки давлат филармониялари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон ва Грузия ижодий жамоалари ўртасида тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш;
- маданият соҳасидаги олий ўқув юртлари, театрлар, шунингдек, мусиқа мактаблари ва маданият марказларида маҳорат дарслари ўтказиш учун ўқитувчилар ва рассомларнинг ўзаро тажриба алмашинувини ташкил этиш.
Ушрашув якунида, Баҳодир Аҳмедов Грузия маданият ва спорт вазири Теа Сулукианини “Шарқ тароналари” XIII халқаро фестивалига таклиф этиб, махсус таклифномаларни топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг