“Ўзбекистон – Туркманистон” эркин савдо зонаси ташкил қилинади
“Ўзбекистон – Туркманистон” эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-90-сон, 28.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хоразм вилояти Шовот туманида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш учун “Ўзбекистон – Туркманистон” эркин савдо зонаси ташкил қилинади.
Савдо зонасида:
— замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади;
— “ягона дарча” ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари, мавжуд инфратузилма ва имкониятларни ўрганган ҳолда, банк ва валюта айирбошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббий, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
— фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади;
— чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган “эркин божхона зонаси” божхона режими амал қилади;
— Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва уларнинг ортга қайтишига фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;
— шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.
Савдо зонасидаги бино ва иншоотлар тадбиркорларга электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг