Ўзбекистон — Россия: ҳудудлараро ҳамкорликда Сурхондарё вилояти фаол
Россия Федерациясининг Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур анжуман икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражадаги келишувлар натижасида шаклланиб, стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этди ва тадбирда сўзга чиқди. У. Қосимов нутқида Ўзбекистон ва Россия Президентларининг ташаббуси билан йўлга қўйилган ҳудудлараро ҳамкорлик доирасида Сурхондарё вилоятининг Новосибирск ва Челябинск вилоятлари, Красноярск ўлкаси, шунингдек, Татаристон ва Мордовия Республикалари билан яқин алоқалар ўрнатганини таъкидлади.
Йиғилиш якунларида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Красноярск вилояти ҳукумати ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат келгусида савдо, инвестиция ва саноат соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Красноярск вилояти губернатори Михаил Котюков билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Санкт-Петербург ҳукумати аъзоси Евгений Григорев ҳамда Челябинск вилояти ҳукумати халқаро ва минтақалараро ишлар вазири Дмитрий Глухарев билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Мулоқотларда ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ишбилармон доиралар мулоқотини фаоллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Россиянинг турли ҳудудлари билан йўлга қўйилаётган бу ҳамкорликлар нафақат Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ривожига, балки бутун мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳудудлараро мулоқотнинг кенгайиши янги иш ўринларини яратиш, экспорт ҳажмини ошириш ва замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг