Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасига раис сайланди
Бугун Тошкент давлат юридик университетининг мажлислар залида Ўзбекистон нотариусларининг II Конференцияси бўлиб ўтди. Унда 128 нафар делегат иштирок этди.
Анжуман аввалида делегатлар орасидан Саноқ комиссияси ҳамда котиб сайлаб олинди. Шундан сўнг Нотариал палатанинг Бошқарув аъзоси Воҳиджон Соатов томонидан Ўзбекистон Нотариал палатасининг I конференциясида олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасида ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Ҳисобот бир овоздан қабул қилинди.
Конференция кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Ўзбекистон Нотариал палатасини 5 йил давомида бошқариб келаётган Дилшод Ашуров сўзга чиқди ва амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
Хусусан, ташкил топганига атиги 1 йил тўлганида Нотариал палата Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ) га аъзо бўлди. Нотариал палата раиси Д. Ашуров 2023 йил февраль ХНИнинг халқаро нотариал ҳамкорлик комиссия вакили этиб, 2023 йил июль ойида 2024 йил учун Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича Кенгаш президенти этиб, 2023 йил ноябрь ойида ХНИ Бош Кенгаши аъзоси этиб сайланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан ХНИ аъзоларининг 75 таси, яъни 82 фоизи билан Ўзбекистон ўртасида яқин алоқалар ўрнатилган Германия, Франция, Украина, Туркия, Литва, Россия, Беларус, Хитой, Мўғулистон, Доминика Республикаси, Бразилия, Мексика, Португалия, Уругвай, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Венгрия каби давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар Нотариал палаталари ташкилоти тузилди ва Ташкилотнинг барча аъзолари ўртасида тегишли ҳамкорлик Келишуви имзолади.
Хитой давлати билан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорлик Келишуви имзоланди. Ушбу ҳамкорлик илғор чет эл тажрибасини нотариат соҳасига жорий қилиш билан бирга, Ўзбекистон нотариати тажрибасини оммалаштиришга улкан ҳисса қўшди.
Хусусан, 2023-2024 йилларда Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Халқаро даражада 3 та конференция ва Ўзбекистон нотариусларининг 1-Миллий конгресси юксак савияда ўтказилди.
Бугунги кунда Нотариал палата ўзига 1113 нафар нотариусни жам қилган бўлиб, деярли 99, 3 фоиз нотариус Юристлар малакасини ошириш марказида ўз малакаларини оширди. Нотариуслар касби ва тизим нуфузини ошириш борасида устувор йўл харитаси белгилаб олинган. Стажёрлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг малака имтиҳонидан ўтиши таҳлил қилинди. 2024 йилда 60 нафар стажёр малака имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шунингдек, ҳуқуқшунослик факультети мавжуд барча олийгоҳлар билан меморандум имзоланган. “Бўлажак нотариуслар” клуби муваффақиятли ишлаб турибди. Улардан 66 фоизи нотариат соҳасида фаолият олиб боришни мақсад қилган.

Ягона нотариал амалиётни жорий қилиш муҳим вазифадир. Умумлаштириш бўйича қатор семинарлар ўтказилиб, услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди ва нотариусларга тарқатилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ўтказиш муҳим масаладир. Бу борада Дилшод Ашуров амалга оширилган кенг тадбирларга, электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларига алоҳида тўхталиб ўтди. Нотариуслар томонидан аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқот ташкил этилганлиги, акция тадбирлари ўтказилаётганлигига эътибор қаратди. Ушбу тарғибот тадбирларининг республикамизда фаолият юритаётган электрон ва босма ОАВларда ёритиб борилиши ҳақида айтиб ўтди.
Делегатлар ҳисоботни диққат билан тинглаб, эришилган муваффақиятларни эътироф этишди.
Шунингдек, конференция қатнашчилари Ўзбекистон Нотариал палатасининг Тафтиш комиссияси раиси Санжар Тожиддиновнинг Нотариал палатанинг сметасига кўра маблағларнинг тўғри ва мақсадли ишлатилиши, мол-мулкнинг сақланиши, бухгалтерия фаолиятини юришда қонунчиликка риоя этилиши борасида ҳисоботини тингладилар.
Конференцияда ташкилий масалалар кун тартибига қўйилди.

Шунга кўра, делегатлар томонидан бир овоз билан 14 нафардан иборат бўлган Бошқарув аъзолари ва Тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари сайланди. Шунингдек, Палата раиси лавозимига шу кунга қадар нотариат тизимини бошқариб келган Ашуров Дилшод Рустамович раис этиб сайланди.
Бундан 5 йил илгари ўтказилган Таъсис конференциясида бир овоздан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Уставига мувофиқ, келгуси беш йилда Нотариал палатанинг вазифалари белгилаб олинди.
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг