Ўзбекистон Ўшга 200 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Фото: Telegram
Бугун, 16 июль куни Ўзбекистондан селдан зарар кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Қорасув ҳудудига инсонпарварлик ёрдамлари етказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 та автомашинага ортилган жами 200 тонна юк Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постидан олиб ўтилган. Инсонпарварлик ёрдами таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.
Ўзбекистон делегациясига Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилик қилган. Ҳоким Ўшдаги Янги маҳалласига бориб, аҳолига Ўзбекистон президентининг саломи ва ҳамдардлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 июль куни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ёққан кучли ёмғир натижасида Андижон вилоятидаги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини ўзаро боғлаб турувчи «Оқ бўйра сой» кўприги қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур техноген оқибатида вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой қирғоғидан 10-12 ёшлардаги қизалоқнинг жонсиз танаси топилди. Кейинчалик маълум бўлишича, қизча қўшни Қирғизистон ҳудудидан оқиб келган, жасад «Дўстлик» чегара пости орқали Ўш вилоятига жўнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг