Андижондаги Шаҳрихонсойда кичкина қиз жонсиз ҳолатда топилди

07:11 15 Июль 2024 Жамият
334 0

Қирғизистон республикасининг Ўш вилояти тоғ ва адирликларида 14 июль куни кучли ёмғир ёғди. Ушбу ҳодиса оқибатида Андижон вилояти Оқбўра сойи Хўжаобод тумани Ёрқишлоқдаги кўприкни сел оқизиб кетган, пиёдалар кўприги қулаб вайрон бўлган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, селдан кейин Андижон, Шаҳрихонсойдан оқиб кетган қиз жонсиз ҳолатда топилган.

“Топилган қиз тез ёрдамга жўнатилган. Қизнинг ёши тахминан 10-12 ёшларда. Ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, якуни бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳодиса вилоят ҳамда туман ҳокимликлари, шунингдек, вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Ҳозирда шахси номаълум ва ИИБ вакиллари унинг шахсига аниқлик киритиш бўйича иш олиб бормоқда.

Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидаги тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудларда бу ёшдаги фарзандини йўқотган оила аниқланмади. 

Бундан келиб чиқиб, ушбу шахс вилоятимиздан ташқари бўлган, тошқин рўй берган бошқа ҳудуддан оқиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда", дея қўшимча қилинади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?