Сел қулатган кўприк қайта тикланади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ёққан кучли ёмғир натижасида Андижон вилоятидаги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини ўзаро боғлаб турувчи «Оқ бўйра сой» кўприги қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу кўприк ўрнида аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган вақтинчалик янги кўприк қурилиши бошлаб юборилди.
— Кўприкдан фуқаролар вақтинча ҳаракатланиб туради, — дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Мирзоҳид Нурматов. — 40 та техник воситаси ёрдамида 30 нафар ишчилар фаолияти ташкил этилган. Вақтинчалик кўприк шу бугуннинг ўзида қуриб, фойдаланишга топширилади. Қулаган кўприк ўрнига янгисини қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Айтиш жоиз, «Оқ бўйра сой» сел тошқинини бартараф этиш учун мўлжалланган бўлиб, унда вақти билан 5-6 м3 ҳажмдаги сув оқими кузатилади. Кечаги сел келиши оқибатида бу кўрсаткич 150-180 м3ни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг