Киев ўз ҳудудининг 20 фоизидан воз кечишга тайёр

12:28 22 Апрель 2025 Дунё
120 0

Иллюстратив фото

Киев, агар гап де-факто (лотинча “de facto” сўзидан олинган бўлиб, “аслида” маъносини беради ва қонуний қоидалар билан қўллаб-қувватланмайдиган, содир бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқатини билдириш учун ишлатиладиган ибора – таҳр.) тан олиниши ҳақида кетса, ўз ҳудудининг 20 фоизидан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда “The New York Post” АҚШ маъмуриятининг исми ошкор этилмаган юқори мартабали амалдорига таяниб ёзмоқда.

“Аслига кўра, Украина ҳудуднинг де-юре (лотинча “de jure” сўзидан олинган бўлиб, “қонуний”, “қонун бўйича” маъносида ишлатиладиган ибора – таҳр.) тан олиш эмас, балки де-факто деб ҳисобланса, ҳудуднинг 20 фоизидан воз кечишга тайёр, — дейилади мақолада.

Нашр манбаси таъкидлаганидек, ўтган ҳафтада АҚШ делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда Киев вакиллари келишувнинг «ҳудудлар», яъни референдумлар натижасида Россия таркибига кирган янги ҳудудларга оид қисмидан алоҳида хавотирда эдилар.

Ўтган ҳафта Оқ уйнинг махсус вакили Стив Уиткофф 11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда “ҳудудий муаммо”ни Украинадаги келишув контекстида муҳокама қилганини айтди.

“Россия баъзи ҳудудларни, лекин ҳаммасини эмасни сақлаб қолиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, у аҳолиси асосан рус тилида сўзлашадиган минтақалар Киев учун унчалик муҳим бўлмаслиги мумкинлигини тан олди”, — деган АҚШ раҳбари вакили.

Ўз навбатида “Bloomberg” агентлигига кўра, Қўшма Штатлар келишув доирасида Қримни Россияники деб тан олишга тайёр, бироқ Вашингтон ҳозирча бу борада якуний қарорга келмаган.

Украинада ҳарбийлар жойлаштирилиши мумкин

Олдинроқ “The New York Post” газетаси АҚШ президенти Дональд Трамп уч кун ичида Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини эълон қилиши ҳақида хабар берганди. Унга кўра, Европа тинчликпарвар кучлари ушбу мамлакатга жойлаштирилиши ва уларга Вашингтон томонидан молиявий кўмак кўрсатилиши мумкин.

“Президент Трамп душанба куни Украинадаги уруш бўйича ўзининг таклиф қилган тинчлик режаси мазмунини шу ҳафтада эълон қилишини айтди, жумладан, таклиф қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувини амалга ошириш учун Европа қўшинларини жанглар бўлаётган давлатга жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин”, — дейилади нашр хабарида.

Шу билан бирга, газета манбалари хабар қилишича, АҚШ тинчликпарвар контингентда ҳам иштирок этиши мумкин, аммо у ердаги ҳарбий куч сифатида эмас, балки учинчи томон билан биргаликда молиявий куч сифатида.

«Кейинги уч кун ичида сизга барча тафсилотларни айтиб бераман», — деган Трамп.нинг ёзишича,

Газетага кўра, Россия, Украина ва НАТОга аъзо бўлмаган учинчи давлат иштирокида қўшма комиссия шаклида алоҳида тинчликпарвар кучлардан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Уиткофф Москвага шу ҳафта якуний, “энг яхши” таклифни тақдим этиши мумкин, бу таклифга баъзи санкцияларни олиб ташлаш ҳам киради.

Россия бунга қарши

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлаганидек, Россия Украинага хорижий тинчликпарвар кучларни жойлаштириш масаласида муросага келиш имкониятини кўрмаяпти. Унинг аниқлик киритишича, агар Европа контингенти пайдо бўлса, Ғарб давлатлари тинч йўл билан келишув шартлари бўйича келишишни истамайди, чунки бу қўшинлар “ерда фактлар” яратади.

Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песков эса тинчликпарвар кучларни юбориш фақат можаро томонларнинг розилиги билан амалга оширилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?