Ўзбекистон халқаро ислом академиясида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди
Жорий йилнинг 9-11 июль кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бакалавриатнинг «Исломшунослик» ва «Диншунослик» таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати хабар берди.
Абитуриентлар ижтимоий фанлар ва чет тилидан гапириш бўйича имтиҳонни топширди.
Имтиҳон жараёнларидан аввал Академия Қабул комиссияси мутасаддилари томонидан имтиҳон ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилди. Тартибни бузган абитуриентларга нисбатан далолатнома тузилиб, ўша вақтнинг ўзида улар имтиҳондан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилди. Жараён адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилиш мақсадида онлайн транслация қилинди.
Академия ҳовлисида эса абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш ва имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш учун махсус жойлар ташкил этилди.
Шунингдек, имтиҳон пайтида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг вақтини мазмунли ўтказиш учун Академия ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар – Шайх Хованди Тоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбараларига зиёрат ташкил этилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходимлари меҳмонларга машҳур алломалар ҳақида маълумот беришди.
Шу ернинг ўзида алломалар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Бундан ташқари, имконияти чекланган абитуриентлар учун махсус хоналар ташкил этилиб, имтиҳон топширишлари учун шароит яратилди.
Имтиҳон жараёнларини Ўзбекистон халқаро ислом академияси Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходимлари адолатли ва шаффоф ўтишини назорат қилиб борди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг